Осиф Али Зардорий иккинчи марта Покистон президенти этиб сайланди

00:20 10 Март 2024 Дунё
349 0

Иллюстратив фото

“Покистон халқ партияси” ҳамраиси Осиф Али Зардорий Покистоннинг янги президенти этиб сайланди.

Осиф Али Зардорий ҳукмрон коалициядан ягона номзод эди.

Сайловлар давомида у мухолифат номзоди Маҳмуд Хон Ачакзайни мағлуб этди ва уни Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хоннинг “Теҳрик-э-Инсаф” (Адолат учун Ҳаракат) сиёсий партияси қўллаб-қувватлаганди.

Зардорий шанба кунги овоз беришда ҳукмрон коалициядаги партиялар қўллаб-қувватлаган ҳолда парламент ва барча тўрт вилоят мажлисларида 411 сайловчилар овозини қўлга киритди.

Бунгача Покистонда “Покистон Теҳрик-э-Инсаф” партияси аъзолари ўз етакчиси, собиқ бош вазир Имрон Хоннинг нейрон тармоқ орқали яратилган овозидан фойдаланиб, сўнгги парламент сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилган эди. Хоннинг ўзи ҳозир қамоқда, коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?