Ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдорининг етишмаслиги аниқланди — ССВ

17:06 05 Июль 2022 Жамият
429 0

Танадаги йод миқдорининг камайиши бола мияси ривожланишининг бузилиши, ҳатто эндемик буқоқ, ақлий заифлик, перинатал ва чақалоқлар ўлимининг кўпайишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, йод танқислиги туғма касалликлар даражасини оширади, ҳомила ва янги туғилган чақалоқларда миянинг қайтарилмас шикастланиши, интеллектуал салоҳиятнинг пасайишига ҳам олиб келади.

Вазирлик мутахассисларининг текширувларида юқоридаги суратларда келтирилган ош тузларида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган йод миқдорининг етишмаслиги аниқланди.

"Ҳурматли фуқаролар!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ош тузини истеъмол қилаётганингизда, албатта, унинг йодлангани ва сифатига эътиборли бўлишингизни сўраб қолади" дейилади ССВ мурожаатида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер