Орзу-мақсади баланд ўқувчиларимиз бор

13:14 29 Сентябр 2022 Жамият
501 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун ўқувчиларим – баркамол авлод вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикрлаши, дунёқараши, орзу-мақсадлари юксаклигига қойил қоламан. Ҳақиқатдан ҳам юртимизда илм-фан соҳасида дунё миқёсида рақобатбардош авлод шаклланмоқда.

Ўзим истиқлол тенгдошиман, 8 йилдан буён ушбу таълим муассасасида фаолият кўрсатиб, кейинги йилларда ўқувчиларим эришаётган ютуқлар билан беҳад фахрланаман. Биргина 2021-2022 ўқув йилининг ўзида ўнга яқин ўқувчиларим энг юқори балл тўплаб, мамлакатимизнинг тиббиёт йўналишидаги энг нуфузли олий таълим муассасалари талабаси бўлдилар. Охунжон Деҳқонов, Озодбек Мелиқўзиев сингари ўқувчиларим вилоят, республика миқёсида ўтказилаётгани билимлар беллашуви ва халқаро фан олимпиадалари ғолиби ҳисобланади.

2020 йили ўқувчим Озодбек Мелиқўзиев Ҳиндистоннинг Шарда университети томонидан ўтказилган фан олимпиадасининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2022 йилнинг 9-15 май кунлари мамлакатимиз мезбонлигида бўлиб 56-Халқаро Менделеев олимпиадасида Озодбек Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоаси сафида бронза медалига сазовор бўлди.

Президентимиз Фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ҳамкасбларим қатори «Шуҳрат» медали билан тақдирланганим жуда ҳам қувонтирди.

Келажак бугундан бошланади. Баркамол авлод орзуси йўлидаги бундай эътибор ва рағбат албатта ўз самарасини беради. Эзгу мақсад ва ташаббуслар йўлида биз устозлар хизматда астойдил камарбастамиз.

Бобурмирзо ҚУРБОНОВ,

Фарғона вилояти Бувайда туманидаги

2-вилоят ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг кимё фани ўқитувчиси,

«Шуҳрат» медали соҳиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер