Ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон Малайзияни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Малайзия терма жамоасини 5: 1 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйинда Достонбек Ҳамдамов рақиб дарвозасига икки бор гол киритди. Шунингдек, терма жамоаси илк бор жалб этилган Ҳусаин Норчаев ҳам дебют ўйинида гол муаллифига айланди. Рақиб дарвозасиги киритилган яна икки голга Иброҳимхалил Йўлдошев ва Азизбек Амонов муаллифлик қилди. Бу Иброҳимҳалил ва Азизбекнинг терма жамоадаги илк голлари ҳисобланади. Достонбек Ҳамдамов эса терма жамоа либосида илк дублини расмийлаштириб қўйди.
Мазкур баҳсда 4 футболчи — АГМК посбони Валижон Раҳимов, "Насаф" вакиллари Дилшод Саитов ва Ҳусайн Норчаев, БАТЭ вингери Шоҳбоз Умаров миллий жамоамизда дебют учрашувини ўтказди.
Ўзбекистон — Малайзия - 5: 1 (3: 1)
Голлар: Ҳамдамов, 17; Ҳамдамов, 29; Норчаев, 33; Йўлдошев, 68; Амонов, 87 - Бахтиёр, 45 + 1.
Учрашувдан сўнг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биринчи навбатда футболчиларимни ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, улар рақибнинг ва учрашувнинг мақомига қарамасдан, ўйинни жуддий қабул қилишди. Айнан шу сабабли ҳам, уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларимиз беллашув темпини ҳам яхши ушлаб туришди.
Бугун биз жамоа сифатида жуда яхши ўйин кўрсатдик. Шу сабабли ҳам, қайсидир футболчини алоҳида ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Лекин, ёшларимиз ўзларини яхши томондан кўрсатишганини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди. Сабаби, жамоамиз 90 дақиқа давомида прессинг амалга оширди, хушёр ўйнашга ҳаракат қилди. Майдон марказидаги тўп учун курашларни кўпини ютиб чиқдик”, деди Сречно Катанец.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг