Ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқлар бартараф этилади

16:40 26 Сентябр 2022 Жамият
464 0

Иллюстратив фото

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда фракция аъзолари томонидан дастлаб “Ўзбекистон Республикаси адлия органлари тизими такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасиниг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Таъкидлангандек, мазкур қонун лойиҳаси орқали интеллектуал мулк соҳасидаги қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Хусусан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарликни қўллаш ваколати адлия органларига берилмоқда.

Қонун лойиҳасига кўра, интеллектуал мулк объектларини рўйхатга олиш жараёнларида ортиқча қоғозбозлик ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини соддалаштириш мақсадида товар белгиси, товар келиб чиққан жой номи ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларини бериш амалдаги тартибдаги 10 кундлик муддатдан бир кунлик муддатга, яъни объект муайян давлат реестрларида рўйхатга олинган куннинг ўзида тегишли гувоҳнома электрон шаклда QR-код билан тасдиқлаган ҳолда берилиши белгиланмоқда.

Шунингдек қонун лойиҳасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тадбиркорлик фаолияти мақсадларидан, ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган вазиятлардан ташқари ҳолатларда давлат хизматларидан фойдаланишда уларга 50 фоизлик чегирма қўлланилиши таклиф этилмоқда.

Йиғилишда қонун лойиҳаси юзасидан фракциянинг таклиф ва мулоҳазалари билдирилиб, қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг фракция аъзолари томонидан “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойилари атрофлича кўриб чиқилди ва кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?