Оролбўйида ўқувчи-ёшларнинг неча фоизи оромгоҳларга қамраб олинади?

Фото: «Халқ сўзи»
Бу ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши томонидан Мўйноқ туманидаги «Оқ кема» болалар оромгоҳида ўтказилган ҳудудий семинарда маълумот берилди.
Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раиси, сенатор У. Жалменов бошчилигида тегишли вазирлик ва ташкилотлар масъуллари ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ташкил этиш юзасидан долзарб вазифаларни белгилаб олишди. Шу билан бирга «Оқ кема» оромгоҳида болалар учун яратилган шарт-шароитлар, мавсумга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Маълумот берилишича, ёзги таътил мавсумида Оролбўйининг 24 минг 394 нафар ўқувчи-ёшлари республика ҳудудларидаги дам олиш марказларида соғломлаштирилиши режалаштирилган. Шундан 11 та стационар дам олиш марказида 7 минг 644 нафар ўқувчи таътилни мароқли ўтказиш имкониятига эга бўлади. Мавсум давомида Мўйноқ туманидаги «Оқ кема», Элликқалъадаги «Орол болалари», Тўрткўлдаги «Лочин», Тахиатошдаги «Ойдин йўл», Нукус шаҳридаги «Орол» ва «Турон» дам олиш марказлари ҳам минглаб болаларни ўз бағрига олади.
Шунингдек, маҳаллий ҳокимликлар, корхона-ташкилотлар ва ҳомий ташкилотлар томонидан Қўнғирот, Қонликўл, Амударё ва Элликқалъа туманларида хусусий санаторийларда ташкил этилган соғломлаштириш марказларида 1 минг 910 нафар ўқувчи дам олишини таъминлаш мўлжалланмоқда.
Оролбўйида ёзги соғломлаштириш мавсуми расман эртага, яъни 3 июндан бошланади ва биринчи навбати 12 кун давом этади.
Соғломлаштириш марказларида болаларнинг қизиқиши ва қобилиятига қараб тўгараклар, маҳорат дарслари, олимпиадалар, викториналар, билимлар беллашувларини ўтказиб бориш кўзда тутилган. Шунингдек, таниқли санъаткорлар билан суҳбатлар, «Касаба уюшмалари - болаларга» акцияси доирасида турли қизиқарли тадбирлар ташкил этилади.
Ғ. Отажонов, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг