Оролбўйи экологик инновация ва технологиялар ҳудудига айланади

12:23 23 Ноябрь 2021 Жамият
321 0

Пойтахтимизда «Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантирамиз» мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов очди.

Халқаро конференцияда БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Герман, БМТ Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори Мирьяна Сполярич Эггер, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш қўмитаси раиси Борий Алихонов, Мегаполисларни ривожлантириш Буюк Париж альянси президенти Николя Бушу, ЮНEСКО Бош директорининг илм-фан бўйича ёрдамчиси Шамила Наир-Бедуэль хоним, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов табрик сўзлари билан чиқиш қилди.

Таъкидланганидек, Oрoл денгизи инқирoзи минтaқaдaги миллиoнлaб oдaмлaрнинг ҳaётига сaлбий тaъсир кўрсатиб келмоқда. Кейинги 55 йилдa мазкур денгизнинг қуригaн қисмида 5,2 миллиoн гeктaрлик «Оролқум» дeб нoмлaнгaн янги чўл пaйдo бўлди.

Дунёнинг бoшқa чўллaридa бўлгaни кaби бу ерда ҳaм инсоннинг тўкис ҳaёт кечириши, ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaниш, биoxилмaxиллик ва экотизимни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган инфрaтузилмa ва ижтимoий шaрт-шaрoитлaр етарли эмас. Шу боис ҳам 2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.

Бу резолюцияга асосан экологик инновация вa тexнoлoгиялaр ҳамда яшил иқтисoдиёт вa маҳсулотлардан кўп марта фойдаланадиган иқтисoдиёт тaмoйиллaри асосида Oрoлбўйи ҳудудини экологик вa инсoн инқирoзи билaн бoғлиқ ҳудуддaн бaрқaрoр ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнган ҳудудгa aйлaнтириш бўйичa стрaтeгик йўнaлишлар ва устувор лойиҳалар белгиланди.

Халқаро конференцияда асосий эътибор, дунё тажрибасидан келиб чиқиб, Оролбўйида инновациялар ва экологик тоза технологияларни, энергия ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, чўлланишнинг олдини олиш ва экологик туризмни ривожлантиришга қаратилди.

Эътироф этилганидек, БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюцияси ва давлатимиз раҳбари ташаббусидан келиб чиқиб, мамлакатимизда бир қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамкорлигида БМТ Тараққиёт дастури, Европа Иттифоқи, ЮНИСEФ, Ислом тараққиёт банки, ICBA халқаро маркази билан яқин алоқалар йўлга қўйилди. Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой, Тунис, Швейцария ва Канада давлатлари олимлари билан бирга Оролбўйининг шўрланган ва қурғоқчил ерларида илмий ҳамкорлик ишлари олиб бориляпти.

Оролбўйида ICBA халқаро марказидан келтирилган 18 та ўсимликни ва маҳаллий ёввойи ўсимликлар флораси намуналарини маданийлаштириш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Орол денгизининг қуриган тубида 10 хилдан ортиқ тупроқ намунаси асосида илмий лизиметрик тадқиқот майдончаси барпо этилди. «Оролдаги менинг боғим» (My garden in the Aral Sea) агро-экотуризм лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда кўргазма участкаларида 5 минг 126 дан ортиқ декоратив ҳамда чўлга чидамли дарахтлар экилган.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар кўмагида Оролбўйи халқаро инновация марказида бир қатор лойиҳалар изчил рўёбга чиқарилаётир. Жумладан, ЮНИСEФ ташкилоти ҳамкорлигида “ImkonLab” дастури доирасида Мўйноқ, Бўзатов, Қўнғирот, Нукус туманлари ёшлари стартап лойиҳаларига ёрдам кўрсатилди. Туниснинг Chahbani Technologies компанияси билан ҳамкорликда янги инновацион тупроқ остидан суғориш ирригация тизими жорий этилмоқда. Хитой Фанлар академиясига қарашли Синьцзян экология ва география институти кўмагида сувни тежаш технологияси асосида маккажўхори ва пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш тажрибалари ўтказилмоқда.

Тадбирда ушбу халқаро конференцияда Япония билан Satreps дастури доирасида илмий-тажриба ишларига ҳамда Германия билан Client III дастури доирасида янги қўшма танловга пойдевор қўйилаётгани маълум қилинди.

Конференция якунларидан келиб чиқиб, Оролбўйи минтақасида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда инновацион ривожланишнинг зарурий инфратузилмасини шакллантириш мақсадида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларига алоҳида эътибор қаратиладиган, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ташаббуси дунё ҳамжамиятига тақдим этиладиган бўлди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?