Орлов вилоятида сафарбарликка жалб қилинаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ҳақида тарқалган хабарларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги муносабат билдирди

12:26 27 Октябр 2022 Жамият
243 0

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Россия Федерациясининг Орлов вилоятида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини сафарбарликка жалб қилиш учун чақирувлар келгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар муносабати билан мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинди ва ташкилот раҳбарияти ҳамда фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, воқеа жойига йўл олинди.

Ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.

"Шу муносабат билан, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни, низоли ҳудудларга бормасликни ҳамда бундай ҳолатларга дуч келса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотларга мурожаат қилишларини сўраймиз" дейилади ахборотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?