Ўқувчиларни ташқарига курткасиз чиқариб қўйган мактаб директори ва унинг ўринбосари лавозимидан озод этилди

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни «Андижонда мактаб ўқувчилари курткасиз ташқарига чиқишга мажбур бўлади» сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан муносабат билдирилди.
"Мазкур хабар юзасидан Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб ҳолат ўрганилди. Ўрганиш якунлари бўйича қуйидагилар маълум бўлди:
1. Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-умумтаълим мактабига «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остида мамлакатимизда кўзга кўринган зиёлилар, санъат, фан-маданият ходимлари ҳамда фаол нуронийлардан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюрган.
2. Тарғибот гуруҳи вакиллари ташрифидан хабардор бўлган ўқувчилар (соат 11:25)да уларни кузатиш мақсадида йўлакка чиқишган. Ўтказилаётган тадбирнинг фотоальбомини яратиш мақсадида маҳалла фаоллари ва мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари уларни расмга олган. Ишчи гуруҳ расмдаги болалар билан қилган суҳбатида мана шу суратга олиш вақтида 2-3 дақиқа ташқарида қолишганлиги, сўнг устозлари томонидан танаффус вақти тугамасдан (соат 11:35гача) уларни синф хоналарига киришлари сўралганлиги таъкидланди.
3. Ишчи гуруҳнинг расмдаги ўқувчилар ва ота-оналар билан суҳбати жараёнида мазкур ҳолатда фарзандларининг узоқ вақт ташқарида қолиб кетмаганлиги сабабли эътирозлари йўқ эканлигини таъкидлашди.
Якуний хулосага кўра: ҳар бир ўқувчининг мактабдаги вақтидаги саломатлиги ва хавфсизлигига кенг жамоатчилик вакиллари, блогерлардан ҳам кўпроқ таълим соҳаси вакиллари жон куйдиришлари зарур эканлигини ҳисобга олиб 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси (Д.Насирдинов), мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари (С.Исманова)лар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси барча тизимда фаолият олиб бораётган раҳбарлар, ўқитувчилар ва ходимлардан мактабдаги ўқувчиларнинг ҳар бирига ўз фарзандидек дахлдорлик туйғусида ёндашишни, уларнинг соғликлари ва хавфсизликларига таъсир кўрсатувчи мана шундай ҳолатларга йўл қўймасликларини сўраб қолади" дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг