Ўқувчилар ёзги таътилни қандай ўтказмоқда?

11:19 29 Июнь 2022 Жамият
436 0

Ёз келиши билан мактаб ўқувчилари учун ёзги таътил бошланади. Бу даврда эса ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳар қачонгидан-да муҳим масала.

Шу маънода, республикамизнинг барча мактабларда ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида тегишли зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси таъминланмоқда. 

Биргина Тошкент шаҳар Чилонзор тумани халқ таълими тасарруфидаги 281-умумий ўрта таълим мактаби қошида лагерь ташкил этилиб, унга ўқувчи-ёшлар қамраб олинди.

«Қалдирғоч» ёзги соғломлаштириш майдончасида ўқувчилар «Сеҳрли мўйқалам» тўгарагида фаол иштирок этмоқдалар. 

Бундан ташқари, тарбиячилар томонидан ташкил этилган «Қувноқ эстафеталар» спорт миллий ҳаракатли ўйинларида ҳам болаларнинг фаоллиги ошиб бормоқда. 

Махсус сув бассейнларида ўқувчилар ёш тоифаси бўйича сузиш мусобақаларида иштирок этиб, ажойиб совғаларга ва музейларга саёҳат учун бепул йўлланмани қўлга киритишяпти. 

Шу билан бирга, рус тили ва инглиз тили тўгарак раҳбарлари ташаббус билан турли викториналар ва ўйинлар ташкил этилиб, ўқувчиларнинг тил билиш қобилиятини янада такомиллаштиришга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда. 

Оромгоҳда болажонларнинг қизиқишини янада ошириш мақсадида шахмат ва шашка тўгараги ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. Тўгарак фаолиятида юқори ва қуйи синфда таҳсил олаётган ўқувчилардан жамоалар тузилиб, шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди. Ғолиб жамоаларга эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди. 

Синф раҳбарлари ташаббус билан болаларни ҳайвонот оламига саёҳати ҳам ташкил этилган. Лагерда ҳар бир тўгарак интерактив ўйинларга ва мусиқа ҳамоҳанглигига асосланган тарзда ташкил этилган. Мактабда болажонларнинг ҳар бир кундалик машғулоти мароқли ўтмоқда. 

"Ёз, ҳар бир онинг ўтсин соз", деганларидек, мактаб маъмурияти ўқувчиларнинг куни мароқли ўтиши учун янги лойиҳалар амалга оширишда давом этмоқда.

Қирмизой ҲАКИМОВА,

Чилонзор туманидаги 281-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер