Хоразмда 2 000 АҚШ долларига ўқишга киритиш, Фарғонада 3 000 АҚШ долларига ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

16:46 08 Август 2022 Жамият
248 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Б. бошқа бир фуқаро С.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Шу каби, Боғот туман бўлими ва вилоят ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. фуқаро И.нинг Қирғизистон Республикасидаги ўқишини Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиалига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Бекобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро О.И. фуқаро С.нинг Тожикистон Республикаси олийгоҳидаги ўқишини Турин политехника университетига кўчириб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер