«Оқила аёллар» жамоатчилик тузилмасининг асосий вазифалари нимадан иборат бўлади?

09:41 23 Август 2022 Жамият
341 0

Фото: Архив сурат

АОКАда ўтказилган брифингда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева бу ҳақда батафсил маълумот берди.

«Оқила аёллар» ҳаракати қоида тариқасида, Қўмитада –50 нафар, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида – 35-40 нафардан, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида – 30 нафардан, маҳаллада – 15 нафардан фаол ва ташаббускор аёллардан иборат таркибда шакллантирилмоқда.

Бугунги кунда Ҳаракатнинг 75 мингдан зиёд аъзоси шакллантирилиб, умумий ҳисобда республика бўйича 147 085 нафар аъзоси рўйхати тайёрланмоқда.

«Оқила аёллар» ҳаракатининг фаол ва ташаббускор аёллари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Шунингдек, тегишли тавсияларга асосан давлат мукофотлари, «Мўътабар аёл», «Маҳалла ифтихори», «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотлар билан тақдирланишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер