Ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланади

Маълумки, ўқ-дориларни республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кириш контрабанда жинояти ҳисобланиб, бунинг учун жазо муқаррарлиги белгиланган.
Бироқ, божхона чегаралари орқали ўқ-дориларни фуқаролар томонидан олиб ўтишга бўлган уринишлар, афсуски, учрамоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро бошқарувидаги “FORD FOCUS” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада автомашина юк хонасидан декларацияда ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “GLETCHER GRACH NBB Cal. 4.5mm” номли пневматик қурол, 2 дона қурол учун газ баллонлари ва 1 дона идишда қурол учун ўқларни олиб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумот учун, вилоят божхоначилари томонидан ўтган давр мобайнида 564 дона ўқ дориларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг