Онкология марказининг барча ҳудудий филиалларида иммуногистохимиявий лабораториялар ташкил этилди

Саратон хасталиги ўлим хавфи юқори бўлган касалликлар рўйхатида етакчи ўринда туради. Сўнгги йилларда Ер юзида ушбу оғир дардга чалинган беморлар сони тобора ортиб боряпти.
Юртимизда ҳам мазкур касаллик ташхиси қўйилган беморлар йўқ эмас. Бу эса онкологик хасталикларни ўз вақтида ташхислаш ва даволаш, соҳага замонавий жарроҳлик амалиётларини кенг татбиқ этиш, бу орқали беморлар саломатлигини яхшилашни тақозо этади.
— Сўнгги йилларда Президентимизнинг онкологик хизматни ривожлантиришга доир 3 та қарори қабул қилинди, — дейди Республика онкология ва тиббий радиология маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов. — Жорий йил барча ҳудудлар учун мобил маммографлар харид қилинди. Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб аёллар ўртасида маммографик скрининг тадбирлари жадал олиб бориляпти.
Шунингдек, марказимизнинг барча филиалларида иммуногистохимиявий лабораториялар ташкил этилиб, улар камерал микроскоплар ва реактивлар билан таъминланди.
Муассасанинг ҳудудий филиаллари 2 та янги чизиқли тезлатгич, 11 та гамма терапевтик ва 7 та брахитерапия ускуналари билан жиҳозланди. Агар 5 йил аввал юртимизда атиги 5 та радиотерапевтик мослама мавжуд бўлган бўлса, ҳозир улар сони 25 тага етди. Жорий йил Ислом тараққиёт банки-2 дастури доирасида яна қўшимча замонавий нур терапия ускуналари сотиб олиш режалаштирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда Ҳамдўстлик давлатлари орасида илк бор 9-14 ёшли қизлар ўртасида инсон папиллома вирусига қарши эмлаш ўтказилиб, унинг қамрови 98 фоизга етди.
Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида етакчи хорижий клиникалар билан 27 та меморандум имзоланиб, ўтган 5 йил давомида онкологик муассасаларнинг 232 нафар мутахассиси етакчи хорижий клиникаларда малака ошириб қайтди. Муҳими, бу ишлар жорий йил ҳам давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Самарқанд давлат университети — Марказий Осиёдаги ноёб олий таълим даргоҳи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг