Ўнғорда оилавий корхона ёзда салқин, қишда иссиқ 26 жуфт ўтовдан иборат дам олиш маскани барпо этди

Наманганнинг шимолий ҳудудида жойлашган Янгиқўрғон туманидаги Қизилёзи қишлоғи бетакрор манзаралари, соф ҳавоси билан эътиборни тортади. Кейинги пайтларда бу ерда ички туризм ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Мазкур соҳадаги истиқболли лойиҳалардан бири Ғуломжон Бурхоновнинг оилавий корхонаси томонидан амалга оширилди. Тадбиркор тасарруфидаги 2 гектар майдонда ташкил этилган Ўнғор дам олиш маскани гастрономик этно сайёҳлик йўналишида хизмат кўрсатади. Бу ерда қисқа вақт ичида шинам ўтов уйлар, коттеж ва кемпинг типидаги меҳмон уйлари қурилди. Миллий анъаналар асосида тикланган 26 жуфт ўтов уй, айниқса,сайёҳларга маъқул тушиши табиий. Иккита катта-кичик ўтовдан иборат ҳовлиларда ўчоқ, қозон, мангал бор. Телевизор, музлатгич ва бошқа воситалар билан жиҳозланган хоналардаги пол остидан иситиш мосламаси қишда ҳам зарур ҳароратни таъминлаб беради. Кичиккина чўмилиш ҳавзаси эса ёзнинг иссиқ ҳавосида асқатади.
Дам олувчилар таомномасига бешбармоқ ва бошқа миллий таомлар, сузма, қурут, туршак, майиз, асал, қази сингари егуликлар, шифобахш қимиз киритилган. Дарвоқе, бу ерда вилоятда ягона пайнтбол майдони ҳам ишга туширилди.
— Лойиҳа ижроси учун банкнинг 5 миллиард сўм миқдордаги имтиёзли кредити ҳамда 2 миллиард сўм ўз маблағимизни сарфладик, — дейди оилавий корхона раҳбари Ғ. Бурхонов. — Бу билан йилига 20 мингдан зиёд меҳмонни кузатиш имконияти юзага келди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг