Онам туфайли спорт оламига кирдим, отам китоб ўқишга иштиёқ уйғотди — Паралимпия ўйинлари совриндори Нурхон Қурбонова

23:12 07 Октябр 2021 Спорт
1038 0

Фото: "Халқ сўзи"

Чемпионлар китобсевар бўладими?

— Ҳа, албатта, — дея жавоб берди Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари соҳибаси Нурхон Қурбонова Мингбулоқ туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтган ёшлар билан мулоқот пайтида.

Учрашувда йигит-қизлар чемпионга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Матонатли қиз спортга кириб келиши, машаққатлари ва муваффақиятлари ҳақида сўзлаб берди.

— Онам туфайли спорт оламига кирдим, отам китоб ўқишга иштиёқ уйғотди, — дейди Нурхон Қурбонова. — Сурункали машғулотлардан чарчаб келган пайтимда дарров қўлимга китоб  оламан. Бу билан ички хотиржамликка эришиб, чарчоғим тарқайди.

Нурхоннинг айтишича, ўзбек адибларининг асарларидан ташқари инглиз, турк адабиётига қизиқади. Ҳозиргача уч юздан ортиқ китобларни ўқиб тугатган. Яқинда Саид Аҳмаднинг «Танланган асарлар»и мутолаасини якунлаган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер