«Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш» дирекцияси давлат унитар корхонасига директор тайинланди

Архив сурат
Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг тегишли буйруғи билан Умед Фармонқулович Ражабов «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш» дирекцияси давлат унитар корхонаси директори этиб тайинланди.
Умед Ражабов 2002-2006 йилларда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида таҳсил олган. Спортдаги фаолиятини эса 2009 йилда Самарқанд туман ҳокимлиги Маданият ва спорт ишлари бўлимида спорт ишлари бўйича ўринбосари сифатида бошлаган.
2010 йилдан 2017 йилга қадар «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаш аппарати Ёшларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўлими бош мутахассиси, бўлим мудири, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши аппарати Спорт ва саломатлик бўлими бошлиғи, 2019-2021 йилларда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ва 2021-2022 йилларда Туризм ва спорт вазирлиги Спорт федерация(ассоциация)лари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи ҳамда 2022 йил 3 мартдан эса Спортни ривожлантириш вазирлиги Оммавий спортни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг