Оммавий равишда вакцинацияда иштирок этишимиз керак — вазир ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаат билан чиқди

17:42 04 Июль 2021 Жамият
376 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловнинг ота-оналар ва талаба-ёшларга мурожаат билан чиқди.

Унда республика махсус комиссиясининг қарори билан, 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда таълим олаётган бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура талабалари коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий бепул эмланиши айтиб ўтилади.

Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган, республикамизда фаолият юритаётган барча давлат ва нодавлат олийгоҳларда тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контрактига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилиши қайд этилган.

“Азизлар, аввало, ўзимизни, жамиятимизни асрашимиз керак. Кўчадаги ҳар хил ёлғон сўзларга берилмасдан, ваҳимага берилмасдан, оммавий равишда вакцинациядан иштирок этишимиз керак. Жонажон юртимизда 700 мингга яқин талабалар бор.

Агар ҳир бирингиз 10 кишига даъват қилсангиз, қанча-қанча одамларни асраган бўлардингиз”, дея алоҳида таъкидлаб ўтган вазир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер