«Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши пандемияни ўткир босқичи тугаганидан далолат беради — Bloomberg

Иллюстратив фото
«Омикрон» штаммининг пайдо бўлиши пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида эканлигини англатади. Худди шундай фикрларни Жанубий африкалик олимлар билдирмоқда, дея ёзмоқда Bloomberg.
Мутахассислар гуруҳи Преториядаги Стив Бико касалхонасида тадқиқот ўтказгандан сўнг шундай хулосага келишди. Айни шу ерда «Омикрон биринчи марта қайд этилган эди.
Шифокорлар сўнгги тўлқинда инфекция билан зарарланган 466 нафар беморнинг ҳамда аввалги тўлқинларда тузалган 3976 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилишди.
Маълум бўлишича, «Омикрон» келтириб чиқарадиган инфекциялар тўлқини «мисли кўрилмаган тезликда» ҳаракат қилган ва олдинги штаммларга қараганда енгилроқ ҳолатларга сабаб бўлган.
Бундан ташқари, тадқиқотчилар ҳозирги тўлқин даврида беморларнинг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этган. Бу кўрсаткич аввалги тўлқинда 21 фоизни ташкил этган. Шунингдек, реанимация бўлимларига камроқ одам ётқизилган. Беморларнинг стационар бўлиш муддати 8,8 кундан 4 кунга қисқарган.
«Агар бу ҳолат бутун дунёда давом этса ва такрорланса, биз касалланиш ва ўлим кўрсаткичларини тўлиқ ажратишни кўришимиз мумкин», деди тадқиқотчилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Европада маймун чечакдан биринчи ўлим қайд этилгани маълум қилинди
- Маймун чечак Осиёнинг яна бир давлатига кириб келди
- Ўзбекистонлик боксчилар Қувайтдаги мусобақада 5 та олтин медалга сазовор бўлишди
- Буюк Британия полицияси қиймати 40 миллион фунт стерлинглик бўлган кокаинни мусодара қилди
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Брюссел Борис Жонсоннинг НАТО бош котиби лавозимини эгаллаш эҳтимолини баҳолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг