«Омикрон» штаммини дастлабки белгилари ҳақида маълумот берилди. Бу жуда эҳтиёткорликни талаб этади

20:32 03 Январь 2022 Дунё
7358 0

Иллюстратив фото

«Омикрон» штаммининг дастлабки босқичида пайдо саккизта белгиси маълум бўлди. Эътиборли жиҳати, улар худди шамоллаш ёки грипп аломатларига ўхшайди. Шу боис бу эҳтиёткорликни талаб этади. Бу ҳақда «The Sun» газетаси Жанубий Африка Республикаси, Буюк Британия ва АҚШ шифокорларига таяниб ёзмоқда.

Мутахассисларга кўра, ушбу штаммнинг аломатлари организмда уни юқтиргандан кейин иккинчи кунда пайдо бўлади ва тахминан беш кун давом этиши мумкин. Демак, Жанубий Африка Республикаси, Буюк Британия ва Америка Қўшма Штатлари шифокорларига кўра, томоқ оғриғи, бел оғриғи, бурун оқиши ёки битиши, бош оғриғи, чарчоқ, аксириш, терлаш ва тана оғриғи ушбу штаммга оид илк белгилар ҳисобланади.

Таъкидланишича, мазкур аломатлар «COVID-19»нинг анъанавий белгиларига қараганда камроқ сезилади. Чунки улар шамоллаш ёки грипп симптомларига жуда ўхшайди. Шу боис мутахассислар шундай ҳолатда эътиборсиз бўлмасликни ва ўз вақтида шифокор билан маслаҳатлашиш кераклигини уқтирмоқда. 

«Ўзингизни инфекциядан ҳимоя қилишнинг энг яхши усули бу — вакцина олишдир» дейишмоқда мутахассислар.

АҚШ ва Япония олимларига кўра «Омикрон» бошқа штаммларга қараганда ўпкага камроқ таъсир қилиши боис мазкур мутацияда касалликнинг оғир ўтиши кам кузатилиши мумкин. Тажрибаларда мазкур штамм асосан юқори нафас йўлларини зарарлаши аниқланган.

Олдинроқ, Жанубий Кореяда «Омикрон» штамми билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?