«Омикрон» штаммига қарши янги вакцина олиб келинди — ССВ

COVAX дастури доирасида мамлакатимизга илк бор CОVID-19нинг «омикрон» штамми B.A.4 va B.A.5 субвариантларига қарши 875 520 доза Pfizer вакцинаси олиб келинди.
Ушбу препаратлар ҳозир аҳоли ўртасида доминант штаммга айланган янги версияларнинг олдини олишда қўлланилиб, тайёр эритилган эмлаш воситаси ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, айни кунгача мамлакатимизда жами 75 670 234 доза вакцинадан фойдаланилди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассислар хулосасига кўра, коронавируснинг олдини олиш, инфекция кенг тарқалишига қарши курашиш ва касаллик асоратларини бартараф этишда аҳолини тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмлаш энг самарали чорадир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг