Омбудсман Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думасига бўлиб ўтадиган сайловларда иштирок этади

01:14 18 Сентябр 2021 Жамият
324 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова жорий йилнинг 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган  Россия Федерацияси Давлат Думаси, Санкт-Петербург Қонунчилик  Мажлиси ва шаҳар ичидаги муниципалитетларнинг шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларида эксперт сифатида иштирок этиш учун Санк-петербург шаҳрида бўлиб турибти.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Омбудсман Санкт-Петербург сайлов комиссиясида ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Қайд этилишича, пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, Давлат Думасига сайловлар 3 кун давом этади ва унга 450 нафар депутат сайланади.

Сайловларда 18 ёшга тўлган Россия Федерацияси фуқаролари соат 8:00 дан 20:00га қадар овоз бериш ҳуқуқига эга.

Матбуот анжуманида, шунингдек сайловчиларнинг электрон рўйхати, мурожаат қилиш ва сайловда электрон овоз бериш тартиби, ногиронларнинг сайлаш ҳуқуқларидан фойдалана олиши учун яратилган шароитлар, сайлов жараёнларидаги очиқлик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш масалаларида ахборот берилди.

Матбуот анжуманидан сўнг Омбудсман Санкт-Петербургнинг Кронштадт шаҳридаги қатор сайлов участкаларида ҳам бўлиб, сайлов жараёнларини кузатиш имкониятига эга бўлди.

Қайд этиш лозимки, мазкур сайлов участкаларида ишлар қатъий карантин талабларига риоя этилган ҳолда ташкил этилган. Жумладан, сайлов участкалари аъзолари тиббий ҳимоя ва антисептик воситалари билан таъминланган, овоз бериш жараёнидаги пандемия талабларига риоя қилиниши ҳақидаги эслатмалар ҳам мавжуд.

Сайлов участкаларида номзодлар ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш ва сайлов участкаларида мурожаат қолдириш имконияти ҳам яратилган. 

Омбудсман 18-19 сентябрь кунлари ҳам бўлиб ўтаётган сайловлар жараёнларида кузатувчи сифатида иштирок этиб, бир нечта сайлов участкаларига ташриф буюради.

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?