Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди

09:04 18 Апрель 2023 Жамият
338 0

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Алберт Ёнссон билан учрашди.

Учрашув давомида Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларда юртдошларимизнинг иштирокига тўхталинди. Ушбу жараёнларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳам фаол иштирок этиб ўз таклифларини бергани ва уларнинг аксарияти инобатга олингани қайд этилди. 

Хусусан, Янгиланаётган Конституциянинг 98 моддаси билан Омбудсман институтига таклифларни қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли экани белгилаб қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

Таъкидланишича, ҳозирда ногиронлиги бўлган шахсларга овоз беришлари учун зарур қўшимча шароитларни яратиш бўйича Омбудсман ва унинг минтақавий вакиллари томонидан фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда мониторинглар ўтказилмоқда.

Шунингдек, учрашувда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг овоз бериш ҳуқуқининг таъминланиши юзасидан ҳам Омбудсман бошчилигида мониторинг ташрифлари амалга оширилмоқда.

Ўзаро суҳбат давомида фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ва уларда кўтарилган масалалар, инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?