Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари Урсула Гачек билан учрашди

16:02 05 Июль 2023 Сиёсат
355 0

Жорий йилнинг 4 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова муддатидан олдин бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича ЕХҲТ ДИИҲБнинг миссия раҳбари Урсула Гачек билан учрашди.

Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида сайловчиларга яратилган шароитлар ва сайловчиларнинг сиёсий ҳуқуқларини таъминлашдаги Омбудсманнинг ўрни борасида ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув давомида Феруза Эшматова Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг сайлов жараёнидаги иштирокига тўхталди.

Шу кунларда Омбудсман институти ходимлари ва унинг минтақавий вакиллари жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифлари давомида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган маҳбус ва маҳкумларга уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайловида иштирок этиши тушунтирилиб, сайловга тайёргарлик жараёнларида инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиш ҳолатлари ўрганилмоқда.

Элчи У.Гачек мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этиб, бу борада Омбудсманга кенг имкониятлар берилаётганлигини таъкидлади.

Учрашув давомида инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер