Олтиариқда Анвар Обиджон номидаги нодавлат таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

21:10 07 Апрель 2021 Жамият
348 0

Олтиариқ туманининг Файзиобод қишлоғида Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон номидаги нодавлат таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор томонидан эски мактабнинг фойдаланилмай турган бўш биноси «ноль» қийматда олиниб, 1,5 миллиард сўм маблағ сарфланиши ҳисобига замонавий шарт-шароитлар яратилди. Эзгу ташаббусни рўёбга чиқариш учун тадбиркорга ТИФ «Миллий банк»нинг Фарғона вилоят бўлими томонидан 1 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди.

— 250 ўринга мўлжалланган хусусий мактабда келажагимиз ворислари 5 та хорижий тиллар ҳамда аниқ фанлар бўйича мукаммал ўқитилади, — дейди билим даргоҳи директори Дилафруз Содиқова. — Шунингдек, мактабда ўқувчиларни адабиётга қизиқтириш мақсадида ардоқли ижодкорларимиз номида турли тўгараклар ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Ботир Мадиёров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер