Олти кун ичида Испанияда жазирама туфайли 360 киши ҳаётдан кўз юмди

19:04 16 Июль 2022 Дунё
685 0

Фото: AP

Бу ҳақда Испаниянинг Жамоат саломатлиги институти маълумотларига таяниб маҳаллий RTVE телеканали хабар бермоқда.

Манбага кўра, 10 — 15 июль кунлари Испанияда кузатилган юқори ҳарорат туфайли 360 киши ҳаётдан кўз юмган. Энг кўп ўлим 123 киши жума қайд этилган.

Испания метеорология хизмати 16 июль куни Испаниянинг континентал қисмида термометр 28 даражадан пастга тушмаслигини, баъзи жойларда эса 45 даражагача иссиқ бўлишини маълум қилди. 

Хизмат Кантабрия, Наварра, Риоха автоном ҳудудлари, шунингдек, Бадахос ва Сарагоса шаҳарларида 17 июль кунига жазирама туфайли об-ҳавонинг энг юқори хавфи — қизил даражасини эълон қилди.

Бундай иссиқ ҳарорат тўлқини Испанияда жорий ёзда иккинчи бор кузатилмоқда. Хусусан, июнь ойида мамлакатда саккиз кун давом этган жазирама туфайли 829 киши ҳаётдан кўз юмган эди.

Иссиқ ҳарорат туфайли Испания жануби-ғарбида ўрмон ёнғинлари ҳам кузатилмоқда. Хусусан, мамлакатнинг Экстремадура автоном ҳудудида ўтган ҳафтада 5500 гектарга яқин ўрмон ёниб кетди. Ўт ўчирувчилар Кастилия ва Леон автоном ҳудудларида кучли ёнғинлар хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер