Олмалиқ кон-металлургия комбинати янги технологияга патент олди

20:54 15 Июль 2022 Иқтисодиёт
854 0

Фото: Иллюстратив фото

Олмалиқ кон-металлургия комбинати платина ишлаб чиқариш технологияси учун муаллифлик ҳуқуқини олди. Жаҳон бозорида бу металлнинг нархи 1 грамм учун тахминан 30 долларни ташкил қилади. Платина олтинга нисбатан ер юзида уч баробар камроқ учрайди.

Ҳозирги кунда комбинатда 7 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясига патентлар мавжуд. Бу ютуқлар охирги 3-4 йилнинг натижасидир.

Дунё бозорида 1 грамми 28 долларга баҳоланаётган платина ишлаб чиқариш саноати йилдан йилга такомиллашиб бормоқда. Қўрғошиндан 2 баробар зич ҳисобланган ушбу ноёб металл, ўтга чидамлилиги, электр ўтказувчанлиги, зангламаслиги туфайли космос саноатида, тиббиётда, электротехникада, шишасозлик саноатида, самолёт ва кемасозликда, кимё ва автомобилсозлик саноатларида кенг қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?