Ўзбекистон олхўрини энг кўп Қозоғистонга экспорт қилмоқда

16:15 23 Сентябр 2022 Жамият
312 0

Фото: Архив сурат

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга қиймати қарийб 22,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 46,7 минг тонна олхўри экспорт қилган.

Олхўри экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 28,1 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон энг кўп олхўри экспорт қилган давлатлар:

— Қозоғистон – 28,2 минг тонна;

— Россия – 16,4 минг тонна;

— Қирғиз Р. – 1,9 минг тонна;

— Беларус – 102,2 тонна.

2022 йилнинг 8 ойида хорижга энг кўп олхўри экспорт қилган ҳудудлар:

 — Фарғона вилояти – 15,5 минг тонна;

— Сурхондарё вилояти – 6,7 минг тонна;

— Самарқанд вилояти – 5,5 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер