Олимпиячиларимиз сони яна биттага ошди, Сабина ҳам Токио-2020га боради
Шу кунларда Италиянинг Пезаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензиялар тақдим этувчи йилнинг сўнгги мусобақаси — Жаҳон кубоги босқичи ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда иштирок этаётган ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева узоқ давом этган Олимпия ўйинларига саралаш циклини муваффақиятли якунлади ва Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди.
Пезарода Токио-2020 олимпиадасининг шахсий биринчилигида иштирок этадиган энг бахтли уч нафар спортчиси саралаб олинди. Ғолиблар Жаҳон кубогининг тўртта босқичи, яъни София (Болгария), Тошкент (Ўзбекистон), Боку (Озарбайжон) ҳамда Пезаро (Италия) шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда қайд этилган умумий натижаларга кўра аниқланди.
Бизни хушнуд этган жиҳати, ҳамюртимиз Сабина Тошкенбоева ана шу бахтли спортчилар қаторидан жой олди. У якунда 130 очко тўплади ва бу натижа унга XXXII ёзги Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг