Олимпия қишлоғида яна Ўзбекистон байроғи кўтарилди
Яқинда Ўзбекистон спорт делегацияси XVI ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун кунчиқар юрт Японияга жўнаб кетишган эди.
Кеча вакилларимиз Паралимпия ўйинлари иштирокчилари учун махсус барпо қилинган Олимпия қишлоғига жойлашдилар. Шу куннинг ўзида Олимпия қишлоғида Ўзбекистон байроғи кўтарилди.

Мамлакатимиз спорт делегацияси аъзолари эса тезкор штабда кичик йиғилиш ўтказишди. Унда бўлажак мусобақада муносиб иштирок этиш ҳамда Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллик тўйига муносиб туҳфа ҳозирлаш, бунинг учун спортчилардан Паралимпия ўйинларида ўзларининг бор маҳоратларини ишга солишлари учун барча зарур шароитларни яратиш борасида керакли тавсиялар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими 24 август куни бўлиб ўтади. 25 августдан эса пара атлетлар мусобақалардаги иштирокини бошлашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг