Олимпиададан олдин Японияда синов мусобақалари ўтказилади

18:29 10 Ноябрь 2020 Спорт
225 0

Фото: Getty Images

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли 2020 Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилаши керак бўлган ёзги Олимпиада ўйинлари келаси йилга қолдирилди. Япония ушбу мусобақани 2021 йилда ўтказишга астойдил ҳаракат қилмоқда. Шу боис ташкилотчилар келаси йилнинг март ойидан бошлаб бир қатор синов мусобақалари ўтказилишини эълон қилди.

Улар Олимпиада ўйинлари ташкил этиладиган жойларда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилий қўмита вакили маълум қилди.

"Биз "Covid-19" билан қандай курашиш кераклигини Япония ҳукумати ҳамда Токио шаҳар ҳукумати билан муҳокама қилмоқдамиз. Кейинги йилдан бошлаб иш жараёнларига киришамиз ва март ойидан синов мусобақаларини бошлаймиз", дейилади хабарда.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Япония ҳукуматини 8 ноябрь куни Япония, Россия ва АҚШ спортчилари қатнашган ва томошабинлар иштирокида ўтказилган бадиий гимнастика мусобақасининг муваффақиятли бўлиб ўтганлиги илҳомлантирган. 

Мусобақа бошланишидан олдин барча иштирокчилар меҳмонхоналарда карантинда бўлишган ва ҳар куни улардан "Covid-19" учун тест-синови олинган.

Айни пайтда Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах шу ойнинг охирида Токиога келиши ва ташкилотчилар билан Олимпиаданинг 2021 йил 23 июлда очилишини муҳокама қилиши кутилмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?