Олимлар спиртли ичимликларнинг мияга ҳалокатли таъсирини маълум қилишди

01:54 08 Ноябрь 2021 Дунё
1027 0

Иллюстратив фото

Спиртли ичимликларни истеъмол қилиши туфайли кўп одамлар жиддий мия шикастланиши хавфи остида. Бу ҳақда Буюк Британиянинг деманция*ни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб бораётган «Альцгеймерлар жамияти» хайрия ташкилоти маълум қилди.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳар ўнинчи деменция билан оғриган беморларда спиртли ичимликлар туфайли мия муаммолари мавжуд. Спиртли ичимликлар туфайли мия жиддий шикастланганда пайдо бўладиган деманция «Верник-Корсакофф» синдроми деб аталади.

Тадқиқотларга кўра, спиртли деманциянинг биринчи белгиси хотира бузилишидир. Бундай ҳолда, бемор хотирасидаги бўшлиқларни ўзи ишонадиган хаёлий воқеалар билан тўлдириши мумкин. Бундан ташқари, маълумотни қайта ишлаш қобилияти, янги кўникмалар ва шахсий ўзгаришлар ҳам спиртли деманцияни кўрсатиши мумкин.

Мутахассисларнинг тушунтиришича, алкоголь асаб тизимининг тўғри ишлаши учун зарур бўлган В1 витаминини ўзлаштириш қобилиятини йўқ қилади.

Аввалроқ Германиянинг Грайфсвальд университети олимлари спиртли ичимликларни истеъмол қилиш эрта ўлим хавфини камайтирмаслигини аниқлаган эди. Тадқиқотга кўра, умр кўришни қисқартирадиган касалликларга чалинган одамлар одатда спиртли ичимликлардан воз кечишади.

*Деманция — бу бир қатор касалликларнинг умумий термини бўлиб, унда мия тўқималарининг ўлиши рўй беради. Касаллик мия тўқималарининг бир-бирига узвийлигини таъминлайдиган ацетилхолин моддасининг етишмаслигидан келиб чиқади.

Бунда беморларнинг 60 фоизида Альцгеймер кузатилади.

Касаллик вақт ўтиши билан кучайиб боради ва беморнинг бутунлай имконсизлигига олиб келади.

Унинг биринчи белгиси сифатида эслаш қобилияти бузилади. Кекса одам нафақат янги хабарни эслай олмайди, балки ўзида илгари мавжуд хабарларни ҳам эсдан чиқаради. У кеча, ундан олдин, ўтган йил нима бўлганини хотирасидан йўқотади. Беморлар кўпроқ болалик хотираларини ёдга ола бошлайдилар. Ўзларининг хотиралари билан вақтларни ўзгартириб юборадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?