Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди

Иллюстратив фото
Иккинчи тоифа диабет баъзи саратон турларидан ўлим хавфини икки баравар оширади
Буюк Британиянинг Лестер қандли диабет тадқиқот маркази олимлари 2-тоифа қандли диабет саратоннинг айрим турларидан ўлим эҳтимолини икки баравар оширишини аниқладилар.
Тадқиқотда 137 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Ўртача ҳар бир иштирокчи саккиз йил давомида кузатилган. Тадқиқотчилар 1998 йилдан 2018 йилгача барча ёш гуруҳларида умумий ўлим даражаси пасайганини аниқлади. Бироқ, 2-тоифа диабетдан бу кўрсаткич ошган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, 2-тоифа диабет мавжуд бўлганда саратон касаллигидан ўлим хавфи одатда 18 фоизга юқори бўлади. Кўкрак бези саратонида ўлим 9 фоизга, йўғон ичак саратонида эса 2,4 баравар юқори бўлган.
Баъзи саратон турлари илгари 2-тоифа диабет билан боғлиқлиги исботланган. Буларга жигар, ошқозон ости бези саратони кабилар киради. Ушбу турдаги ўсмаларда диабет мавжудлигида ўлим хавфи икки баравар юқори эди.
Тадқиқот шунингдек, 2-тоифа диабетга чалинган ёш аёллар орасида кўкрак бези саратони ўлимининг йилига 4,1 фоизга ошганини қайд этди.
Олимларнинг фикрига кўра, юқори қон шакар ва инсулин даражаларига узоқ муддатли таъсир қилиш, инсулин қаршилиги ва сурункали яллиғланиш баъзи саратонларни келтириб чиқариши ўлимга олиб келиши мумкин.
Мақоланинг муаллифлари, агар семириш эпидемиясига қарши қўшимча чоралар кўрилмаса, ўлим сони кескин ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳам 2-тоифа диабет билан касалланишнинг кўпайиши билан боғлиқ. Илгари бу касаллик асосан юрак-қон томир касалликлари учун хавф омили сифатида қаралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Пойтахт эҳтиёжини таъминлаш учун қуввати 2 минг 400 мегаваттли 4 та йирик қуёш станциялари барпо этилади
- Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг