Олимлар коронавируснинг инсонда қандай кечиши унинг вазнига ҳам боғлиқлигини аниқлади

03:12 02 Май 2021 Дунё
1001 0

Нафақат ортиқча вазнли, балки кам вазнли беморларда ҳам “COVID-19» оғир кечиш хавфи мавжуд экан.

“Lancet Diabetes & Endocrinology” журналида чоп этилган тадқиқот хулосаларида шу ҳақда сўз юритилган.

Қайд этилишича, тадқиқот муаллифлари тана массаси индекси (ТМИ) ва касалликнинг оғир кечиши ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун Буюк Британияда биринчи тўлқин вақтида вирусни юқтириб, касалхонага мурожаат қилган 6,9 миллион беморнинг тиббий маълумотларини синчковлик билан ўрганиб чиқишган.

Олимлар ТМИ 23дан юқори бўлган одамларда асоратлар хавфи ортиб боришини аниқлашган. Хусусан, ҳар бир бирлик ТМИ учун хавф даражасининг ўсиши ўртача 5 фоизни ташкил этган.

Шуниси эътиборга лойиқки, 20 дан 39 ёшгача бўлган ортиқча вазн эга беморларда “COVID-19» оғир ўтиши маълум бўлган.

Шу боис тадқиқот муаллифлари ортиқча вазнга эга одамларни биринчи навбатда эмлаш зарур, деган фикрга келишган.

Шунингдек, ТМИ даражаси паст (18,5дан кам) бўлган беморларда касаллик оғир кечиши ойдинлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?