Олимлар коронавирусга қарши вакциналарни хона ҳароратида сақлаш йўлини топди

Хитой вирусологлари CОVID-19га қарши қўлланиладиган, таркибида рибонуклиен кислоталари мавжуд (Pfizer/BioNTech ва Modernа) вакциналарни хона ҳароратида олти ойдан ортиқ вақт сақлаш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди.
Чунки бу турдаги эмлаш воситалари -20 дан -70 даражагача бўлган совуқ муҳитда ўз фойдали хусусиятларини йўқотмайди. Аммо бу талаб уларни сақлаш, ташиш жараёнини қийинлаштириб, кенг қамровда фойдаланиш имкониятини чеклайди.
Хитой олимлари ишлаб чиққан технология орқали +25 даража илиқ ҳароратда ҳам вакциналарнинг барча зарур хусусиятларини сақлаб қолиш мумкин. У липид нанозаррачаларидан лиофилланган вакцина тайёрлаш усулига асосланган (вакуумда қуритиш орқали).
Тадқиқотда айтилишича, бундай мРНК вакциналари "омикрон" штаммининг бир нечта вариантларига қарши кучли иммунитет ҳосил қилишда юқори самарадорликка эга. Янги технология унинг биологик фаоллигига путур етказмасдан эмлаш воситаси беқарорлигини бартараф этиб, чекка ва олис ҳудудларда препаратдан қулай фойдаланиш имконини беради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг