Олимлар хотира сусайиш хавфини оширадиган янги омилни аниқладилар

13:54 05 Сентябр 2024 Дунё
251 0

Иллюстратив фото

Тамаки чекиш туфайли танадаги кадмийнинг юқори даражаси фикрлаш ва хотира муаммолари хавфини ошириши мумкин. Бу ҳақда «Neurology» журналида чоп этилган тадқиқот якунларига бағишланган мақолада батафсил тўхталиб ўтилди.

Олимлар ўртача ёши 64 ёшда бўлган фикрлаш ва хотирада муаммоси бўлмаган икки минг кишининг маълумотларини таҳлил қилишди. Бу жараёнда пешобдаги кадмий даражаси дастлабки босқичда текширилди. Иштирокчилар ҳар йили фикрлаш ва хотира тестларини ўтказдилар ва бу жараён ўртача 10 йил давомида кузатиб борилди. Бу вақт ичида 195 кишида когнитив бузилишлар юзага келган.

Тадқиқотчилар бутун гуруҳ маълумотларини таҳлил қилганда, улар кадмий даражаси ва мия фаолиятининг ёмонлашиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмадилар. Аммо қора ва оқ танли иштирокчиларни алоҳида кўриб чиқилганда, кадмий даражаси юқори бўлган оқ танли одамлар когнитив бузилишларни икки баравар кўпроқ бошдан кечиришларини аниқланди. Ҳаммаси бўлиб, кадмий даражаси юқори бўлган одамларнинг 9,2 фоизи фикрлаш ва хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Шу билан бирга, тадқиқотчилар хотира ва фикрлашнинг ёмонлашувига олиб келадиган бошқа — ҳаракатсиз турмуш тарзи, спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва паст даражадаги таълим каби хавф омилларини ҳам ҳисобга олишди.

Оқ ва қора танлилар ўртасидаги фарқнинг мумкин бўлган тушунтиришларидан бири сигарет чекиш бўлиши мумкин. Яъни тадқиқотчилар кадмий миқдори энг юқори бўлган оқ танли одамларнинг чекиш кўрсаткичи кадмий миқдори энг юқори бўлган қора танлиларга қараганда икки баравар юқори эканлигини аниқладилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер