Олимлар инфекциядан имкон қадар тезроқ қандай қутулиш мумкинлигини аниқладилар

Иллюстратив фото
Канаданинг Алберта университети олимлари тана ҳароратининг ўртача кўтарилиши балиқларга бактериал инфекциядан тезда халос бўлишга ва шикастланган тўқималарни тиклашга ёрдам беришини аниқладилар.
Қайд этилишича, тана ҳароратининг ошиши тананинг инфекцияга нормал реакциясидир. Иситма туширувчи препаратлар иситма билан бирга келадиган ноқулайликни енгиллатсада, янги тадқиқот шуни кўрсатмоқдаки, улар иммунитет тизимига ҳам халақит бериши мумкин.
Тадқиқотчилар бактериал инфекцияга чалинган балиқларда сунъий равишда иситмани қўзғатдилар. Эътиборли жиҳати, уларнинг хатти-ҳаракати иситмаси бўлган одамларнинг хатти-ҳаракатларига ўхшаган.
Кузатишлар якунида олимлар иситмаси бўлган балиқлар иситмаси бўлмаган балиқларга қараганда тезроқ инфекциядан халос бўлишларини аниқладилар. Бундан ташқари, иситма яллиғланишни камайтирган ва касалликдан зарарланган тўқималарни тиклашга ёрдам берган.
Муаллифларнинг фикрича, ўртача кўтарилган ҳароратни сақлаш одамлардаги юқумли касалликларни даволашда фойдали бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иситма иккиламчи тери инфекцияларининг олдини олишга ёрдам беради ва жароҳатни даволашни осонлаштиради.
Бироқ, олимлар бу хулосалар илмий жиҳатдан тасдиқланиши учун кўпроқ инсонларда тадқиқотлар ўтказиш кераклигини таъкидлашмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманган Халқаро фестиваль меҳмонларини 30 миллион туп гул ва чечаклар билан кутиб олади
- Хитой-Марказий Осиё саммити: Сиан меҳмонларни кутиб олишга тайёр
- 1 июндан бошлаб «20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури амалга оширилади
- Президент бокс финалини томоша қилди – Фоторепортаж
- Сиан шаҳрида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди
- Ўзбекистон халқ шоири Ойдин Ҳожиева вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг