Олимлар глобал миқёсда «фосфогеддон» таҳдидидан огоҳлантирмоқда

02:54 13 Март 2023 Дунё
730 0

Иллюстратив фото

Фосфордан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш глобал озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун зарур бўлган захираларни тугатмоқда ва иқлим инқирозини янада кучайтирмоқда.

Бу ҳақда «The Guardian» Буюк Британиянинг Ланкастер университети профессори Фил Хейгарт ва Бристол университети профессори Пенни Жонснинг таҳлилларига таяниб ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, фосфордан норационал фойдаланиш ўғитларнинг кескин танқислигига олиб келиши мумкин. Бу эса озиқ-овқат ишлаб чиқаришни издан чиқаради.

Бундан ташқари, фосфат ўғитлари далаларни ювиб, сув ҳавзаларига кириб, денгизлар ҳаётини нобуд қиладиган «ўлик зоналар»ни яратмоқда. Шунингдек, ундан ортиқча фойдаланиш метан чиқиндиларини кўпайтиради. Бунинг оқибатида глобал исиш ва иқлим инқирози янада кучаяди.

«Биз фосфордан қандай фойдаланиш борасида анча ақлли бўлишимиз керак. Агар буни қилмасак, бизни «фосфогеддон» деб атаган фалокат кутмоқда», дейди профессор Хайгарт.

Дунёда йилига 50 миллион тоннага яқин фосфорли ўғитлар сотилади. Унинг катта захиралари Марокаш, Хитой, Жазоир ва Ғарбий Саҳрои Кабирда жойлашган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер