Олимлар Ер юзига яқинлашиб келаётган жиддий фалокат ҳақида огоҳлантирдилар

23:00 27 Май 2021 Дунё
959 0

Фото: NASA

АҚШ олимлари Антарктидада музликларнинг эриши Нью-Йорк ва Шанхай каби соҳилларда жойлашган шаҳарларнинг мавжудлигини шубҳа остига қўйиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда батафсил рhys.org сайтида мақола эълон қилинди.

Сайёрамизнинг ҳарорати кўтарилгач, Арктика музлари эрий бошлайди. Бу тўғридан-тўғри одамларнинг ҳаётига таъсир қилади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу минтақада глобал исиш натижасида Жаҳон океанлари сатҳининг 60 метрга кўтарилишига олиб келадиган муз бор.

«Биз аллақачон ушбу муаммонинг дастлабки белгиларини кўрмоқдамиз», дейилади мақолада.

Сўнгги тадқиқотларга кўра, музликларнинг эриши атиги бир неча ўн йилликлар ичида назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, иссиқхона газларининг камайиши ҳам катта эҳтимол билан фалокатнинг олдини олмайди.

Иссиқхона газлари чиқиндиларининг амалдаги ҳолатида Антарктика муз қатламини 2060 йилга келиб эритиш учун энг муҳим чегарадан ўтиб кетади. 2100 йилга келиб сув даражаси бугундан ўн баравар тез кўтарилади, дея хулоса қилмоқда мутахассислар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?