Олий таълим муассасалари ўқув ва ётоқхоналарининг иситиш тизимидаги ҳолатлар танқид қилинди

Фото: Олий ва ўрта-махсус таълим вазирги матбуот хизмати
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида кечиктириб бўлмайдиган долзарб масалалар юзасидан Аппарат кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда олий таълим муассасаларининг қиш мавсумида бекам-кўст ишлаши, энергия ресурсларини тежаш борасида олиб борилган ишларни ўрганиш натижалари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Совуқ кунлар бошланиши билан олий таълим муассасалари ўқув ва ётоқхоналарининг иситиш тизимидаги ҳолат ўрганилганига тўхталган вазир, куни кеча ўзи ҳам Тошкент кимё-технология институтидаги талабалар учун яратилган шароитни кўздан кечириб, қатор муаммо ва камчиликлар аниқлангани, уларни қисқа муддатда бартараф этиш борасида масъулларга топшириқ берганини таъкидлади.
Ҳозирга қадар 113 та давлат ОТМдаги жами 1 081 та бинода ўрганиш олиб борилди. Аксарият таълим муассасалари томонидан тайёргарлик ишлари талаб даражасида бўлсада, аммо айрим раҳбарларнинг масъулиятсизлиги туфайли иссиқлик таъминотида муаммолар юзага келгани танқид қилинди.
Мисол тариқасида, ЎзДК Нукус филиали, Нукус давлат педагогика институти, Шаҳрисабз давлат педагогика институти, Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали, Наманган давлат чет тиллари институти, Наманган давлат университети, Самарқанд давлат университети, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, Урганч давлат педагогика институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси Урганч филиали, Тошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон давлат хореография академияси келтириб ўтилди.
Уларда электр тизими, иссиқлик таъминоти қувуридаги камчиликлар, кўмирнинг белгиланган тартибда сақланмаётгани, ўқув ва ётоқхоналар батареяларида зарур профилактика ишлари тўлиқ олиб борилмагани, ювиниш ва ҳожатхона санузеллари иш ҳолатида эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Вазир масъуллардан ётоқхонадаги масалаларга жиддий эътибор қаратишларини сўраб, ҳозир турар жойлар, ўқув хоналарда талабалар учун шароит яратиш – энг долзарб масала эканини таъкидлади.
Сўнгра олий таълим муассасалари биноларида энергия ресурсларини тежаш борасида қилинаётган ишларга тўхталинди. Бугунги кунда муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш эвазига энергияни иқтисод қилиш муҳим ҳисобланади.
Вазирлик тизимидаги 51 та олий таълим муассасасида ҳозирда 3 372,2 кВт қуёш панеллари ўрнатиш ишлари режага нисбатан 49 фоизга ошириб бажарилгани, бу албатта соҳада ижобий кўрсаткич экани қайд этилди.
Аммо 15 та олий таълим муассасасида бу борада бирорта ижобий иш қилинмагани танқид остига олинди. Йил охирига қадар қўйилган вазифалар ижроси бўйича ўзгариш бўлмаган таълим маскани раҳбарига нисбатан чора кўрилиши таъкидланди. Ижобий натижа кўрсатган ректорларни эса рағбатлантириш таклиф этилди.
Олий ўқув юртларида кундузи электр энергиясини тежаш бўйича кўрсатма берилиб, ҳатто ҳозирда вазирликда ҳам кундуз кунлари чироқларни ўчириб, энергия тежалаётгани айтилди.
Маънавий-маърифий тадбирларнинг сонига эмас, балки сифатига эътибор қаратиш бугунги кунда муҳим экани айтилиб, масъулларга «Қувноқлар ва зукколар» танлови ва спорт мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси юкланди.
Рақамлаштириш борасида ҳам фикр билдирилиб, тизимда коррупцияни бартараф этишда рақамлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Аммо айрим муассасаларда ҳалигача дарс, оралиқ назорат жадваллари тўлиқ шакллантирилмагани айтиб ўтилди.
Вазир илмий тадқиқот ва инновацион фаолият юзасидан эришилган ютуқларни ҳам санаб ўтиб, илмий даражалар бўйича ҳимоялар сони йилдан-йилга ошиб бориш тенденцияси кузатилаётганини қайд этди.
Ҳимоялар сонини ўқитувчилар қамровига қараб ҳисобини қилиш ва юритиш бўйича топшириқ берилди.
Бундан ташқари, масъулларга қишки таътильда талабаларни режа асосида кузатиш ва таътильдан кутиб олиш юзасидан ҳам аниқ вазифалар юкланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг