Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Япониянинг Цукуба университетига ташриф буюрди

15:03 05 Октябр 2023 Жамият
662 0

Олий таълим фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 1-3 октябрь кунлари Япониянинг Киото шаҳрида бўлиб ўтадиган “Фан ва технологиялар вазирларининг давра суҳбати” ҳамда “Жамиятда фан ва технологиялар” форумида иштирок этиш учун Японияга етиб келди.

И. Абдураҳмонов ташрифини Цукуба университети дастурлари билан танишишни  бошлади. Мазкур университет Top Global University Project лойиҳасида Япония ҳукумати томонидан энг яхши тўққизта олийгоҳлар қаторига киритилган.

Вазир И. Абдураҳмонов Цукуба университети ректори Кёсуке Нагата билан учрашди. Учрашувда тадқиқотчилар алмашинуви, олий таълим муассасалари ўқитувчилари малакасини ошириш, қўшма илмий дастурларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 

И. Абдураҳмонов  мазкур университетнинг Марказий Осиё инсон ресурсларини ривожлантириш марказида таҳсил олаётган талабалар билан ҳам учрашди. Учрашув давомида вазир университет профессорлари ва талабаларига олий таълим соҳасидаги  ислоҳотлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган NIPCA дастури борасида фикр алмашилди.

Тсукуба университетининг 2019 йилдан бери амалга оширилаётган NIPCA дастури Марказий Осиё мамлакатларида инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, ҳар йили мазкур лойиҳа доирасида 50 нафар талабага Япония фонди гранти тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?