Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси бошланди

10:01 21 Октябр 2020 Сиёсат
258 0

Бугун, 21 октябрь куни Олий Мажлиси Сенатининг саккизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева очиқ деб эълон қилди.

Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилаётган ялпи мажлис кун тартибидан бир қатор масалалар жой олган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▪️«Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги;

▪️ «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги;

▪️ «Жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги;

▪️ «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги.

Шу билан бирга, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ жиноятлар содир этилиши ҳолати юзасидан Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурага юборилган парламент сўрови натижалари ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?