Олий Мажлиси Сенати делегацияси Сув ресурслари бўйича Осиё парламентлараро маслаҳат кенгашининг 5-мажлисида иштирок этди

Жорий йилнинг 23-24 май кунлари Пномпен шаҳрида (Камбоджа) Сув ресурслари бўйича Осиё парламентлараро маслаҳат кенгашининг 5-мажлисида Олий Мажлис Сенати делегацияси иштирок этди.
Мазкур тадбирда Жанубий Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Лаос, Непал каби давлатлардан 10 дан зиёд парламент аъзолари қатнашди.
Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлар ва парламент аъзоларининг роли, сув билан таъминлаш ва ижтимоий таъминот дастурлари, сиёсий тадқиқотлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Иштирокчилар ушбу майдондаги ҳамкорлик сув хўжалиги масалаларини ҳал қилиш, ичимлик суви таъминоти ва канализация тармоғи ишлашини таъминлаш, сув тошқинлари ва қурғоқчиликнинг олдини олиш, сув хавфсизлигини таъминлаш учун илғор юқори технологияли воситалардан фойдаланиш имконини беришини таъкидлади.
Хусусан, Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси Б. Алиханов сўнгги йилларда Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда кенг кўламли демократик ислоҳотлар амалга оширилаётганини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳамда Оролбўйи экотизимини яхшилаш борасида ишлар амалга оширилаётганини, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йили 200 млн кўчат экилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Мажлис давомида “яшил иқтисодиёт”, “яшил энергетика” тамойилларини жорий этиш, иқлим ўзгариш оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси намойиш этилди.
Иштирокчиларга Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси аъзолари ва экспертлари томонидан ишлаб чиқилган сайёрамиз минтақаларидаги иқлим ўзгариши интенсивлигини аниқлаб берадиган универсал формула тақдим этилди.
Йиғилганлар иқлим ўзгаришининг олдини олиш, Барқарор ривожланиш мақсадларига ва сув барқарорлигига эришиш учун саъй-ҳаракатларни бирлаштириш лозимлигини таъкидлади.
Мажлис якунида сув барқарорлигини таъминлаш, иқлим муаммосини ҳамжиҳатлик билан ҳал этиш, ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда парламентлар иштирокида ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича дастур ва лойиҳалар таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- Каримов Эркин Қодировичнинг “Суғориладиган тупроқлар сифатини баҳолаш ишларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти Вобкент тумани мисолида)” мавзусидаги илмий иш ҳимояси эълони
- АҚШ Адлия вазирлиги Илон Маскга қарши айблов эълон қилди
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг