Олий Мажлис Сенати томонидан фаол журналистлар меҳнати эътироф этилди

18:49 31 Август 2021 Жамият
433 0

Мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан байрам арафасида Сенат фаолиятини тезкор ва холис ёритиб келаётган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига Олий Мажлис Сенати раисининг Фахрий ёрлиғи топширилди.

Хусусан, Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Боқиев барча ОАВ вакилларини мустақиллик байрами билан самимий табриклаб, уларга Фахрий ёрлиқларни топширди.

Сенатор ўз табрик сўзида юртимиз тараққиёти йўлидаги эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш, умуминсоний қадриятларни қарор топтириш, халқимиз маънавиятини бойитиш борасидаги хайрли ишларда журналистларнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?