Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳрида аҳоли билан учрашувлар ўтказди

Шу йил 24 март куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳрида қатор учрашувлар ўтказди. Хусусан, Чилонзор тумани ҳокимлигида Чилонзор, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод туманларининг барча маҳаллаларидаги хотин-қизлар фаоллари билан бўлиб ўтган мулоқотда мамлакатимизда охирги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларга, шу жумладан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун шарт-шароитларни яратиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди. Бу жараёнлар янги таҳрирда тайёрланиб, умумхалқ муҳокамасига ҳавола этилган Конституция билан мустаҳкамланиши қайд этилди.
Янгиҳаёт туманидаги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида янги ташкил этилган ўқув маркази фаолияти билан танишилди ҳамда, тингловчилар билан учрашув ўтказилди. Марказ Янгиҳаёт ва Сергели туманидаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишга ихтисослашган бўлиб, бу ерда фуқаролар 11 та касбга ўқитилмоқда.
Марказ тингловчилари ва ўқитувчилари билан кечган мулоқотда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек, камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши ҳам мустаҳкамланаётганига урғу берилди. Қолаверса, давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этиши ҳамда рағбатлантириши акс эттирилаётгани айтиб ўтилди.
Бу янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чоралар кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг