Олий Мажлис Сенати Раиси Озарбайжон Республикаси парламентининг махсус мажлисида иштирок этди

16 май куни Боку шаҳрида Озарбайжон умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллик юбилейига бағишланган Озарбайжон Республикаси парламенти — Миллий Межлисининг махсус мажлиси ўтказилди. Махсус мажлисга 26 та давлатнинг парламентлари раҳбарлари ва аъзолари, 4 та халқаро парламент ташкилоти вакиллари таклиф этилди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси ҳам иштирок этди.
Дастлаб парламент делегациялари Фахр хиёбонида Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Хайдар Алиев қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Шундан сўнг Озарбайжон Республикаси Миллий Межлисида Ҳайдар Алиев шахси ва меросига бағишланган фотокўргазма билан танишилди.
Махсус мажлисда сўзга чиққанлар Хайдар Алиев ХХ асрнинг атоқли сиёсий ва давлат арбоби, мустақил Озарбайжоннинг асосчиси сифатида тарихдан жой олгани, унинг кўп қиррали фаолияти мамлакатни халқаро миқёсдаги нуфузини оширишга хизмат қилганига тўхталдилар.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз сўзида Озарбайжоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши, миллат бирдамлиги шаклланиши ва миллий тафаккурининг тубдан ўзгариши Хайдар Алиев номи билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.
– Ўзбекистонда Хайдар Алиев хотираси юксак даражада қадрланишини таъкидламоқчиман. Ўзбек халқи йирик сиёсатчининг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги қардошлик ришталарини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини доимо ёдда тутади. Унинг хотираси юртимизда абадийлаштирилган. Бугун Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирига Хайдар Алиев номи берилган, унинг ёрқин хотирасига ёдгорлик барельефи ўрнатилган. Бу ўзбек халқининг озарбайжон халқи миллий етакчисига бўлган юксак ҳурматининг ифодасидир — дея, алоҳида қайд этди Олий Мажлис Сенати Раиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Президент Шайхонтоҳур туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказида бўлди
- «Реал» бразилиялик юлдузини ашаддий рақибларидан бирига сотиб юбориши мумкин
- Шавкат Мирзиёев Янги Камолон маҳалласида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди
- Долларнинг сўмга нисбатан қиймати янгиланди
- Президент Тошкентдаги гастротуризм кўчаси билан танишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг