Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига расмий ташриф билан боради

22:38 09 Апрель 2021 Сиёсат
606 0

2021 йил 13-16 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига (Москва ва Санкт- Петербург) расмий ташрифи бўлиб ўтади.

Ташриф давомида Москва шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси В.Матвиенко ва Давлат Думаси Спикери В.Володин билан учрашуви ҳамда Ўзбекистон ва Россия парламентларининг юқори палаталари ўртасида ҳамкорлик бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши кутилмоқда.

2021 йил 15-16 апрель кунлари делегация аъзолари Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб, МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?