Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи Фарғонада аҳоли саломатлиги масалалари бўйича ўрганиш олиб боради

Фото: Халқ сўзи
Фарғона вилояти ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи томонидан вилоятда аҳоли орасида энг кўп тарқалган ва эрта ўлимга асосий сабаб бўлаётган касалликларни аниқлаш, мақсадли скрининг тадбирларини амалга ошириш бўйича ўрганиш ишлари олиб борилиши маълум қилинди. Ўз навбатида профилактик махсус тиббий жиҳозлар билан бепул таъминлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳолати юзасидан олиб бориладиган таҳлилларни тизимли ташкил қилиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Сенат ишчи гуруҳи, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссияси аъзолари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этган, видеоконференсалоқа шаклидаги мулоқотда туман ва шаҳардан тегишли идоралар масъуллари қатнашди.
Фарғона вилояти бўйлаб 14-16 март кунлари ўтказиладиган ўрганиш натижалари Сенат қўмитасининг халқ депутатлари вилоят Кенгаши билан биргаликда бўладиган сайёр мажлисида муҳокама қилинади.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг