Олий ҳарбий таълим муассасаларига талабгорларнинг тест натижалари эълон қилинди

Маълумки, жорий йилда олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш тест синовлари давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари билан бир вақтда 2-13 сентябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилди.
Бунда республика бўйича 7 та олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган 8 мингдан ортиқ талабгорлар тест синовларида иштирок этди.
Давлат тест марказининг маълум қилишича, Мазкур талабгорларнинг тест натижалари 2020 йил 16 сентябрь куни белгиланган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларига тақдим этилди.
Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига мувофиқ, олий ҳарбий таълим муассасаларига тавсия этилмаган талабгорлар рўйхатдан ўтишда ўзлари танлаган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг