Олдинга, фақат олдинга қараб борамиз ва биз бунга ҳар томонлама қодирмиз...

15:09 15 Сентябр 2021 Жамият
289 0

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиалида «Янги Ўзбекистон стратегияси» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда oʼzLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аъзолари, партия фаоллари ва депутатлар иштирок этишди. Тақдимот маросимини марказнинг Қарши филиали директори Набижон ЙЎлдошев очар экан, «Янги Ўзбекистон стратегияси» китобида Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг мақсади, миллий тараққиётимиз истиқболлари ҳақида батафсил фикр юритилгани хусусида айтиб ўтди.

Китоб тақдимоти тадбирида депутатлар, партия фаоллари, шифокорлар ва тиббиёт ходимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Китобни ўқир экансиз, ундаги ҳар фикр ҳар қандай қалбни тўлқинлантириши табиий, — деди тақдимотда сўз олган OʼzLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири Асилабону Султонова. — Масалан, инсон ҳар томонлама эркин ва фаровон яшайдиган янги давлатни барпо этишдек буюк халқ ҳаракати тобора кенгаймоқда. Бундай қудратли сафда бўлишнинг ўзи катта бахт, катта шарафдир, дейди муаллиф. Яна бир ўринда ҳаёт олдимизга яна кўплаб синов ва муаммоларни қўйиши ва биз ҳар қандай кутилмаган ҳолатга тайёр туришимиз лозим. Лекин қанчалик сермашаққат ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз. Олдинга, фақат олдинга қараб борамиз. Ва биз бунга ҳар томонлама қодирмиз. Чунки бугунги халқимиз – кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам – кечаги Ўзбекистон эмас. Қанчалик сермашаққат ва мураккаб бўлмасин, демократик ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз.

Фахриддин Бозоров,
«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?